Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Туркия Президентига ҳамдардлик мактуби
2017-01-03 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ва қардош турк халқига Истанбул шаҳрида содир этилган мудҳиш террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлганлиги муносабати билан таъзия изҳор этди.
Давлатимиз раҳбари ўз мактубида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик туйғуларини етказиб қўйишни сўради, жароҳат олганларга қисқа муддатда соғайиб кетишларини тилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги