Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
2017 йил 2 январни дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида
2016-12-29 | Ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши
Фуқаролар ва республика жамоат ташкилотларининг кўплаб мурожаатларини ҳисобга олиб, дам олиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ҳамда янги 2017 йил нишонланиши муносабати билан:
2017 йил 2 январь – душанба дам олиш куни деб эълон қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.Мирзиёев
Тошкент шаҳри,
2016 йил 29 декабрь
Манба: ЎзА