Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бугунгидан-да бахтли ҳаёт учун овоз бердим

2016-12-04 | Сайлов

Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги 64-умумтаълим мактаби биносида жойлашган 839-сайлов участкаси эрта тонгдан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муносиб номзодга овоз бериш истагида келган сайловчилар билан гувжум.

Сайлов участкасида 2 минг 18 нафар сайловчи рўйхатга олинган. Уларнинг 50 нафари сайловда биринчи марта овоз беради. Овоз беришни миллий одатимизга кўра оқсоқоллар бошлади. 

–Эрталабдан болаларим, набираларим ҳамроҳлигида сайлов участкасига келар эканман, ўзимни хонадонида катта тантана бўлаётган одамдай хушчақчақ, бардам ҳис қилдим, – дейди 78 ёшли меҳнат фахрийси Орифжон бобо Йўлдошев. – Қаранг, бу гал таклифнома ҳам бошқача, жозибали. Мана шу далилнинг ўзи Президент сайловига қандай катта тайёргарлик кўрилганини кўрсатиб турибди. Мазкур сайловнинг мамлакатимиз келажаги, эртанги кунимизнинг қандай бўлишини белгилашда муҳим ижтимоий-сиёсий жараён эканини тасаввур қилишнинг ўзи кишига катта масъулият юклайди. Ватан равнақи, фарзандларимизнинг бугунгидан-да фаровон яшаши учун муносиб номзодга овоз бераётганимда қанчалар ҳаяжонга тушганимни тасаввур ҳам қила олмайсиз. 

Манба: ЎзА

Поделиться