Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон – жадал ривожланаётган мамлакат

2016-12-03 | Сайлов

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш учун мамлакатимизга келган қатор хорижий давлатлар ва турли халқаро ташкилотлар кузатувчилари, экспертлари жойларда сайловга тайёргарлик жараёни билан танишиш асносида юртимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, кенг кўламли ислоҳотлар самараларига юксак баҳо бермоқда. ЎзА мухбири Фарғона вилоятида мазкур жараённи кузатаётган халқаро кузатувчилар билан суҳбатда бўлди.

Син Гуанчэн, Хитой ижтимоий фанлар академияси чегара олди ҳудудлар тарихи ва географиясини ўрганиш маркази директори: 

1-Син Гуанчэн, Хитой.JPG– Ўзбекистон миллий сайлов тизими сайловчиларга ўз конституциявий ҳуқуқини тўла амалга ошириш имконини беради. Марказий сайлов комиссияси сайлов кампаниясининг барча босқичларини самарали ташкил этган. Мамлакатингиз сайлов қонунчилиги ҳам халқаро стандартларга тўла мос келади. Айниқса, сайлов қонунчилигига киритилган сўнгги ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистонда ижтимоий ва давлат қурилиши соҳасида амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштиришда муҳим аҳамият касб этишига ишонаман. 

Президент сайловига ҳам миллий қонунчилик ва халқаро демократик тамойиллар асосида пухта тайёргарлик кўрилган. Сайловолди кампаниясини олиб бориш учун барча номзодларга тенг шароит ва имкониятлар яратилган. Уларнинг дастурлари, учрашувлари оммавий ахборот воситаларида изчил ёритилган. 

Буюк ипак йўлида жойлашган Ўзбекистон ва Хитой халқлари ўртасидаги муносабатлар тарихи узоқ асрларга бориб тақалади. Қадимий Мовароуннаҳр билан Чин юрти ўртасидаги савдо-сотиқ ва маданий алоқалар чой, пахта, ипак, қоғоз ва бошқа маҳсулотларнинг бутун дунёга тарқалишида муҳим ўрин тутган. Бугунги кунда бу ҳамкорлик муносабатлари янги мазмун билан бойиб, барча соҳаларда изчил ривожланмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ўзбек-хитой ҳамкорлиги ривожига беқиёс ҳисса қўшган ва бу ишлар изчил давом эттирилишига ишонаман. 

Мина Сингх Рой, Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа ва стратегик таҳлил институти илмий ходими: 

2-Мина Сингх Рой, Ҳиндистон.JPG– Ўзбекистонда бир неча марта бўлганман. Бу сафар муҳим сиёсий жараёнда кузатувчи сифатида иштирок этаётганимдан хурсандман. Ҳар келганимда улкан ўзгариш ва янгиланишлар гувоҳи бўламан. Амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари – замонавий бинолар, кенг ва равон йўллар, кўркам боғу хиёбонлар, муҳташам майдонлар ҳар қандай кишини мафтун этади. 

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳри ва Риштон туманида бўлиб, диққатга сазовор жойлар билан танишдим. Айниқса, кулолчилик маҳсулотлари менда катта таассурот қолдирди. “Индорама Қўқон текстил” корхонаси фаолияти иқтисодий соҳада катта ишлар амалга оширилаётганини кўрсатади. 

Ўзбекистон сайлов қонунчилигида миллий хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда, халқаро сайлов ҳуқуқининг энг яхши принциплари ва нормалари уйғунлашган. Бундай сиёсат самараларини мамлакатнинг жадал ривожланаётгани, жамият ҳаётининг барча соҳалари модернизация қилинаётганида ҳам кўриш мумкин. 

Сайлов кампаниясининг барча босқичлари юксак савияда ташкил этилгани, сайловчиларнинг фаоллиги алоҳида эътиборга молик. Фарғона шаҳридаги 696-сайлов участкасида тайёргарлик жараёни билан танишдим. Она ва бола, тиббиёт хоналари ташкил этилгани сайловчиларга яратилган, бошқалар ўрганса арзийдиган қулайликлардир. 

Искандер Матраимов, Қирғизистон Республикаси Жўқорғу Кенеси депутати: 

3-Искандер Матраимов, Қирғизистон.JPG– Ўзбек-қирғиз халқлари азалдан яқин қўшни сифатида аҳил-иноқ яшаб келган. Яқинда ўтказилган дўстлик сафарлари халқларимизни янада яқинлаштирди, ҳамкорлигимиз бундан-да мустаҳкамланишига янги қадам қўйилди. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида мустақиллик йилларида улкан ислоҳотлар амалга оширилди, буни халқаро ҳамжамият кенг эътироф этмоқда. 

Сайлов ҳар томонлама муваффақиятли ўтишига ишончим комил. Умумэътироф этилган халқаро талаб ва меъёрлар асосида ўтаётган сайловлар Ўзбекистонда наинки демократик давлат қуриш йўлидаги ижобий ўзгаришлар, балки одамларнинг мамлакатда кечаётган жараёнларга нисбатан фаол муносабатини ҳам намойиш этмоқда. 

Манба: ЎзА

Поделиться