Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқаро кузатувчилар билан учрашув
2016-11-23 | Сайлов
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида 2016 йил 22 ноябрь куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси кузатувчилари миссияси раҳбари Йохан Петер Трауготт Тейлер билан учрашув бўлиб ўтди.
Миссия экспертлари мамлакатимизда электрон ҳукумат тизими ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг ривожи ва истиқболлари билан таништирилди.
Кузатувчиларга мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантиришга ахборот технологияларини жорий этиш, электрон ҳукумат тизимини тараққий эттириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти жараёнида замонавий телекоммуникация ва ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида маълумот берилди.
Ўзбекистонда АКТни янада ривожлантириш, уни давлат ва жамият ҳаётига самарали татбиқ этиш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Аҳоли фаровонлигини ошириш ҳамда иқтисодиётни тараққий эттиришнинг муҳим омили ҳисобланган электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири экани таъкидланди.
Манба: ЎзА