Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ҳиндистон Президентига мактуб
2016-11-22 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Уттар-Прадеш штати Канпур шаҳрида юз берган темир йўл ҳалокати оқибатида кўплаб инсонларнинг нобуд бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон Республикаси Президенти Пранаб Кумар Мукержига мактуб йўллади.
Давлатимиз раҳбари чуқур таъзия изҳор этиб, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жабрланганларга самимий ҳамдардлик туйғуларини етказиб қўйишни сўради.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги