Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
БАА Элчиси билан учрашув
2016-11-21 | Сиёсат
2016 йил 21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Бирлашган Араб Амирликларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Моҳаммед Ҳареб Алмеҳаирби билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув чоғида Ўзбекистон Республикаси билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида давлатлараро шартномалар ратификация ёрлиқлари билан алмашиниш тўғрисида Баённомани имзолаш маросими бўлиб ўтди. Баённома жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисида Шартномани, ушлаб бериш тўғрисидаги Шартномани, маҳкумларни топшириш тўғрисидаги Шарномани ўз ичига олади.Мазкур шартномалар ратификация ёрлиқлари билан алмашилган санадан 30 кун ўтиб, 2016 йил 21 декабрда кучга киради.
Қайд этиб ўтилган шартномаларнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz сайтида танишиш мумкин.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги