Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Таэквондо спорт турига қизиқиш ортмоқда
2015-01-06 | Спорт
Қашқадарё вилоятида мингдан зиёд ўғил-қиз спортнинг таэквондо тури билан мунтазам шуғулланмоқда.
-Сўнгги йилларда спортчиларимизнинг халқаро майдонларда эришаётган муваффақиятлари ёшларда спорт, хусусан, таэквондога қизиқиши ортишига сабаб бўлмоқда, - дейди Қашқадарё вилоят таэквондо (WTF) федерацияси ижрочи директори Асқар Ҳазратқулов. – Юксак марраларни кўзлаётган шогирдларимиз мусобақадан-мусобақага тажриба ва маҳоратини ошириб, Ватанимиз шаънини халқаро миқёсда муносиб ҳимоя қилишга қодир авлод вояга етаётганини исботламоқда.
Манба: ЎзА