Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
АҚШ Элчиси билан учрашув
2016-11-08 | Сиёсат
2016 йилнинг 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.
Суҳбат давомида АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шенноннинг 27-29 октябрь кунлари Ўзбекистонга ташрифи доирасида бўлиб ўтган Ўзбекистон-АҚШ учрашувлари ва музокаралари натижалари муҳокама қилинди.
Шунингдек учрашувда икки томон кун тартибининг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги