Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Теннисчиларимиз халқаро турнир финалига йўлланма олди

2016-11-05 | Спорт

Истеъдодли теннисчимиз Санжар Файзиев Кувайтда Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган турнирнинг яккалик ва жуфтлик баҳсларида муваффақиятли иштирок этмоқда.

Санжар яккалик баҳсларининг иккинчи даврасида руминиялик Андрей Патруйни 6:0, 6:1, чорак финалда туркманистонлик Исо Маметгулиевни 5:7, 6:4, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. У ярим финалда германиялик Даниэл Алтмайерга қарши кортга чиқади. 

С.Файзиев жуфтлик баҳсларида яна бир теннисчимиз Шониғмат Шофайзиев билан дастлабки даврада эронлик Ҳамид Реза Надаф ва Ануша Шахголи, чорак финалда мезбон теннисчилар Абдулраҳмон Алавадхи ва Абдулҳамид Муборак, ярим финалда франциялик Ронан Жонкур ва ливанлик Жовани Самаха устидан зафар қучди. 

Санжар ва Шониғмат финал баҳсида германиялик Даниэл Алтмайер ва швециялик Фред Симонссон билан рақобатлашади. 

Манба: ЎзА

Поделиться