Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Словакия делегациясининг Ўзбекистонга ташрифига доир
2016-10-31 | Сиёсат
2016 йилнинг 2-4 ноябрь кунлари Словакия Республикасининг Ташқи ва Европа ишлари вазирлиги Давлат котиби Лукаш Паризек бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради.
Ташриф дастуридан вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундида иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш ҳамда Самарқанд вилоятида бўлиш ўрин олган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги