Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонлик Адҳамжон Эргашев оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони бўлди

2016-10-24 | Спорт

Малайзиянинг Пенанг шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида мамлакатимиз вакили Адҳамжон Эргашев иккита олтин ва битта кумуш медални қўлга киритди.

Ҳамюртимиз вазни 62 килограммгача бўлган атлетлар ўртасидаги даст кўтариш баҳсида 125 килограмм штангани ўзига бўйсиндириб, олтин медалга сазовор бўлди. Силтаб кўтаришда 155 килограмм натижа билан кумуш медаль соҳибига айланди. Иккикураш якунига кўра 280 килограмм натижани қайд этган полвонимиз биринчи ўринни эгаллади.

Манба: ЎзА

Поделиться