Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ЮНИСЕФ Ваколатхонаси раҳбари билан учрашув
2016-10-12 | Сиёсат
2016 йилнинг 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов БМТ Болалар жамғармасининг (ЮНИСЕФ) мамлакатимиздаги Ваколатхонасининг янги раҳбари Саша Грауманни қабул қилди.
C.Грауманн ўзининг Ўзбекистонга тайинланиши тўғрисидаги ЮНИСЕФ Ижрочи директори Энтони Лейкнинг хатини Вазирга топширди.
Учрашувда Ўзбекистон ва ЮНИСЕФ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди.
Суҳбат чоғида 15 апрелда имзоланган 2016-2020 йилларда ЮНИСЕФнинг Мамлакатимизга оид ҳамкорлик дастурининг муваффақиятли амалга оширилишидан томонлар манфаатдор эканлиги билдирилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги