Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
АҚШ Элчиси билан учрашув
2016-09-30 | Сиёсат
2016 йилнинг 30 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.
Суҳбат чоғида Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессияси ишида Ўзбекистон делегациясининг иштироки доирасида бўлиб ўтган Ўзбекистон-АҚШ учрашувларининг якунлари ҳамда икки томон кун тартибининг бошқа масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги