Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Чехия элчиси билан учрашув
2016-09-28 | Сиёсат
2016 йилнинг 28 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Чехия Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ярослав Сирони қабул қилди.
Элчи ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.
Суҳбат чоғида қайд этилганидек, давлатлараро алоқаларни чуқурлаштириш истиқболлари ва халқаро масалалар бўйича икки давлатнинг яқин ва ўхшаш қарашлари ва позициялари мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг ишончли асоси ҳисобланади.
Мулоқот давомида Ўзбекистон-Чехия ҳамкорлиги икки томон ўртасида ўрнатилган дўстлик ва конструктив муносабатлар анъаналарига ҳамда 30 дан ортиқ ҳужжатлардан ташкил топган шартномавий-ҳуқуқий асосга таянган ҳолда изчил ривожланаётганлиги таъкидланди.
Учрашувда турли даражалардаги алоқаларни фаоллаштириш масалалари ҳамда икки ва кўп томонлама, жумладан Ўзбекистон-Евроиттифоқ мулоқоти шакллардаги муносабатларни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги