Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ИҲТга аъзо давлатлар ТИВ раҳбарларининг мувофиқлаштирувчи учрашуви
2016-09-23 | Сиёсат
2016 йилнинг 22 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессияси ишида иштирок этиш учун Ню-Йорк шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Мувофиқлаштирувчи учрашувида иштирок этди.
Ўзбекистон томони ташқи сиёсат идоралари раҳбарларига 2016 йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43 сессиясига тайёргарлик кўриш жараёни ҳақида, жумладан муҳокама қилинадиган масалалар ҳамда бўлажак форумнинг дастури ва бошқа амалий жиҳатлари тўғрисида маълумот берди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги