Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АКТ мутахассислари учун янги таълим лойиҳаси

2016-09-20 | Технологиялар

“ICTWEEK – 2016” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида Тошкент ахборот технологиялари университетида Марказий Осиёдаги дастлабки Ахборот технологиялари ва тармоқлари автоматлаштирилган академияси очилди.

АКТ мутахасиссисларини тайёрлаш ахборот-коммуникация саноатини барқарор ривожлантиришнинг муҳим омилларидан. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 2012 йил 21 мартдаги “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ мамлакатимизда таълим муассасаларини зарур компьютер техникаси ва ускуналари билан таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, янги лабораториялар, ахборот-ўқув ресурслари яратилмоқда. 

Марказий Осиёдаги дастлабки Ахборот технологиялари ва тармоқлари автоматлаштирилган академияси Huawei компанияси билан ҳамкорликда Тошкент ахборот технологиялари университетида жорий этилган янги «HAINA» илмий-таълим лойиҳаси доирасида ташкил этилди. «HAINA» лойиҳаси доирасида иқтидорли талабалар салоҳиятини юзага чиқариш ва АКТ саноатини оммалаштириш мақсадида кўплаб олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик кўзда тутилган. 

Тошкент ахборот технологиялари унверситетида махсус smart-лаборатория жиҳозланган. Бу ердаги ўзига хос дастурий таъминот, замонавий ўқув технологиялари ёшларга назарий билим олиш ва амалий кўникмаларга эга бўлиш имконини беради. Бу борада янги ахборот-коммуникация технологиялари бўйича қатор таълим курслари ва онлайн-тренинглар ташкил этилди. 

Шунингдек, лойиҳада ўқитувчилар учун ўқитишнинг дастурий таъминотини лойиҳалаштиришга доир машғулотлар, тренинг-марказлар ташкил қилиш бўйича маслаҳатлар ўтказиш кўзда тутилган. 

Манба: ЎзА

Поделиться