Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мўйноқда байрам

2016-08-25 | Жамият

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани Қозоқдарё овулида таниқли шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар, жамоатчилик вакиллари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

“Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида халқимиз фаровонлигини ошириш, миллий, маданий, тарихий қадриятларимизни тиклаш, ёшларни ҳар томонлама баркамол этиб вояга етказиш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди. 

– Мамлакатимизнинг чекка ҳудуди бўлган Мўйноқ туманида ҳам мустақиллик йилларида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда, – дейди шоира Гулистон Матёқубова. – Бунинг самарасида ҳудуд тобора замонавий қиёфа касб этиб, аҳоли фаровонлиги юксалмоқда. Барча соҳаларда яратилаётган кенг шароит ва қулайликлардан баҳраманд бўлаётган мўйноқликлар ҳам ўзлари истаган машғулот – ҳунармандлик, фермерлик, тадбиркорлик билан шуғулланиб, юртимиз иқтисодиёти равнақига муносиб ҳисса қўшмоқда. 

Тадбир доирасида ёлғиз кексалар, эҳтиёжманд оилалар ва ногиронларга моддий ёрдам кўрсатилди. Меҳнат фахрийларига байрам совғалари топширилди. 

Санъаткорлар ижросидаги Ватан, истиқлол ва тинчликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар тадбирга байрамона кайфият бағишлади. 

Манба: ЎзА

Поделиться