Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Асосий вазифа – сифат ва самарадорликка эришиш

2016-08-23 | Таълим

Самарқандда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбар ва педагог ходимларининг анъанавий август кенгаши бўлиб ўтди.

“Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида таълим тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни ва соҳага оид бошқа ҳужжатлар ҳаётга изчил татбиқ этилиши туфайли ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўн икки йиллик узлуксиз таълимнинг муҳим босқичи сифатида шаклланди. Шаҳар ва қишлоқларимизда замонавий академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бунёд этилиб, жиҳозланди. 

Самарқанд вилоятида бугунги кунда 180 га яқин ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси фаолият кўрсатмоқда. Уларда 173 мингдан ортиқ ўқувчи билим олиб, ўзлари танлаган мутахассислик бўйича касб-ҳунар ўрганмоқда. 2015-2016 ўқув йилида вилоят ўқувчилари фан олимпиадаларининг мамлакат босқичида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Самарқанд давлат тиббиёт институти қошидаги 1-академик лицей ўқувчиси Жаҳонгир Фахриев 50-халқаро Менделеев олимпиадаси ҳамда кимё фани бўйича жаҳон олимпиадасида бронза медалларини қўлга киритди. Дзюдо бўйича хотин-қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Пастдарғом политехника коллежи ўқувчиси Диёра Келдиёрова олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, вилоят ёшлари мамлакат миқёсидаги ўнга яқин танловда совринли ўринларни эгаллади. 

– Жорий йилда вилоятимиздаги 161 касб-ҳунар коллежини юздан ортиқ мутахассислик бўйича 55 минг ўқувчи битирди, – дейди Самарқанд вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Рустам Йўлдошев. – Улар амалиёт ўташ ва кейинчалик ишга жойлашиш учун 19 мингдан зиёд корхонага тўрт томонлама шартномалар асосида бириктирилди. Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган ёшларнинг 500 га яқинига ҳозирга қадар 8 миллиард сўмлик кредитлар ажратилди. Умумтаълим мактабларининг 9-синфини битирган 56 минг ўқувчининг барчаси академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олинди. Мутахассисларга бўлган эҳтиёж ҳамда меҳнат бозоридаги талаб ҳисобга олиниб, коллежларда тўққиз йўналишда янги мутахассислик очилди. 

Анжуманда янги ўқув йилида Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг сифат босқичида илғор педагогик технологиялар ва замонавий ахборот технологияларини таълим жараёнига кенг қўллаш орқали таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш, битирувчиларнинг тўлиқ бандлигини таъминлаш юзасидан фикр алмашилди, таълим муассасалари раҳбар ва педагоглари, ишлаб чиқариш усталари олдида турган вазифалар белгилаб олинди. 

Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими З.Мирзаев сўзга чиқди. 

Манба: ЎзА

Поделиться