Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маҳаллий хомашё асосида пропан гази ташувчи автоцистерналар ишлаб чиқарилмоқда

2016-08-23 | Иқтисодиёт

Фарғонада “Ўзбекистон инфратузилмаси – Фарғона водийси 2016" халқаро кўргазмаси иш бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, “ITE Uzbekistan” халқаро кўргазма компанияси ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида қулай сармоявий ва бизнес муҳитини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар иқтисодиётимиз барқарорлигини таъминлашда муҳим омил бўлаётгани таъкидланди. Мазкур кўргазма ҳам ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. 

Кўргазмада халқаро компаниялар ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари тадбиркорларига ўз хизмат ва технологияларини тақдим этаётир. 

АҚШ, Бельгия, Германия, Италия, Венгрия, Хитой, Япония, Россия, Туркия каби ўндан зиёд давлат ўттиздан ортиқ компаниясининг тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар ва техника бўлимларида намойиш этилаётган технологиялари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда. 

– Кўргазмада хорижий ишлаб чиқарувчилар ва ҳудудлардаги истеъмолчилар ўртасидаги алоқаларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга хизмат қилувчи замонавий технологиялар ва ишланмалар намойиш этилмоқда, – дейди Савдо-саноат палатасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Баҳром Султонов. – Бу тадбир бевосита алоқалар ўрнатиш, янги диллерлик тармоқлари яратиш ва мавжудларини ривожлантиришга хизмат қилади. 

Тадбирда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган кўплаб корхона ва кичик бизнес субъектлари ҳам ўзларининг замонавий технология ва маҳсулотларини намойиш этмоқда. 

– Корхонамизда маҳаллий хомашё асосида пропан гази ташувчи автоцистерналар ишлаб чиқарилмоқда, – дейди Фарғона шаҳридаги “Мадад” масъулияти чекланган жамияти раҳбари ўринбосари Раҳматилло Исомиддинов. – Бу маҳсулотларимиз сифати ва халқаро талабларга мослиги билан ички бозорда харидоргир. Кўргазмада маҳсулотларимизни ҳам намойиш этиб, унинг афзалликлари ҳақида тушунчалар бермоқдамиз. 

Кўргазма мамлакатимиз тадбиркорлари, ишлаб чиқарувчилари ва хорижий иштирокчилар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, чет эл инвестициялари ва иқтисодиётимизни равнақ топтириш бўйича истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун замонавий технологияларни жалб этиш борасида қулай имконият яратишга хизмат қилади. 

Манба: ЎзА

Поделиться