Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Йирик тўғонлар қурилиши - экология ва ижтимоий тараққиёт учун таҳдид

2016-08-22 | Экология

Жаҳон оммавий ахборот воситалари хабар берганидек, 2016 йил 5 август куни Бразилия атроф муҳитини муҳофаза қилиш бўйича агентлиги Амазонка ирмоғи - Тапажос дарёсида улкан Сан-Луис-ду-Тапажос тўғонини қуриш учун илгари берилган лицензияни бекор қилди.

Бу қарор маҳаллий аҳоли ҳамда барқарор ва хавф-хатарсиз ривожланиш учун жонбозлик кўрсатадиган одамларнинг ғалабаси бўлди. Негаки, сўнгги бир неча ой давомида бутун дунёдан қарийб бир ярим миллион одам Амазонка ҳавзасида атроф муҳити ҳимоя қилинишини ёқлагани ҳолда юқорида номи тилга олинган тўғон қурилишига қаршилик билдириб, лойиҳага жалб этилган компаниялардан мазкур экологик ва ижтимоий хавфли ишда қатнашишдан воз кечишни талаб қилди.

Режалаштирилган сув иншоотининг қуввати 8 минг мВт, умумий қиймати 10 миллиард АҚШ долларини ташкил этар эди. Дунё матбуотининг ёзишича, мазкур лойиҳани амалга ошириш “атроф муҳитига кўп зарар келтирган, қайтариб бўлмас ҳаддан зиёд миқёсдаги оқибатларга, оқимнинг қуйи қисмида яшайдиган аҳоли учун ҳалокатли аҳволга олиб келган бўлар эди”. Бу, жумладан, барча маҳаллий аҳолининг яшаш тарзига ҳам ўзининг мудҳиш таъсирини кўрсатган бўлар эди. Бразилия аҳолиси хавфли тўғон қурилишига қарши чиқди 

Тапажос дарёси оқиб ўтадиган Пара штатининг прокуратураси лицензия бекор қилинишини тавсия этди. Шу билан бирга, “Интернатионал Риверс” ва “Греенпеаcе” сингари экологик ташкилотлар Бразилия федерал ҳукуматини тегишли ҳудудларни ҳимоя қилишга чақириб, диққат-еътиборни қайта тикланадиган энергетикага, жумладан, қуёш ва шамол энергиясига қаратишни таклиф этишди ва булар мўлжал қилинган гигант гидротехника иншооти қувватини тўла қоплашга қодир эканлигини билдиришди.

Ўз навбатида, Бразилия атроф муҳити ишлари вазири Хосе Сарней Филё “Валор” газетасига берган интервюсида Сан-Луис-ду-Тапажос сингари бундай йирик тўғон қурилишига зарурат йўқлигини эътироф этди. Вазирнинг сўзларига қараганда, кичик электр стансиялари ва бошқа манбалардан, жумладан, шамол қувватидан фойдаланган ҳолда мамлакат зарур энергия ҳажмларини бемалол олиши мумкин.

Биздан узоқ масофада жойлашган Бразилиядаги бу воқйеа ўзининг руҳи ва аҳамияти билан минтақамиз учун жуда ибратли намуна бўлиб хизмат қилиши мумкин. Зеро, Марказий Осиёдаги асосий трансчегара дарёларининг юқори қисмида жойлашган мамлакатларнинг тиришиб-тортишиб улкан гидроелектрстансиялари барпо этишга уринишаётгани ҳисобга олинса, Амударё ва Сирдарёда ҳамда унинг ирмоқларида йирик тўғон ва гидроенергетика объектлари қурилиши қай даражадаги жиддий масала эканлиги бутун бўй-басти билан намоён бўлади. Электр энергияси етишмаслиги муаммосини ҳал этиш учун катта миқдордаги энергияни ишлаб чиқарувчи қувватларни яратиш зарурлиги ҳақида баёнот бераётган бу давлатлар минтақа учун узоқ муддатли ҳалокатли оқибатларни очиқдан-очиқ эътиборсиз қолдирмоқда.

Жумладан, Оксфорд университетининг A. Ансар, Б. Флейберг, A. Бадзиер ва Д. Ланн сингари олимлари фикр билдиришларича, йирик тўғонлар қурилиши жиддий экологик ва ижтимоий таъсирга эга бўлиб, “атроф муҳити учун фалокат”га айлангани ҳолда келгуси ўн йилликлар давомида уларнинг салбий экологик оқибатларини юмшатиш ўнлаб миллиардлик доллар ҳажмидаги харажатларни талаб қилади.

Йирик гидроиншоотлар қурилишининг аҳолига таъсири масалалари бўйича америкалик етакчи мутахассис Таер Скуддернинг ҳисоблашича, катта тўғонлар нафақат уларга сарфланган маблағларга арзимайди, балки ҳозирги пайтда барпо этилаётган бундай иншоотларнинг кўпчилиги бартараф этиб бўлмайдиган экологик ва ижтимоий-иқтисодий ҳалокатларга ҳам олиб келади.

Экспертлар Марказий Осиёнинг трансчегара дарёларида улкан тўғонлар қурилиши экологиянинг асл ҳолига қайтариб бўлмас даражада ёмонлашуви, минтақа табиий тизимининг мураккаблашувига олиб келиши, у асосий очиқ сув оқимларининг мавсумий тақсимланиши ва кўп йиллик бошқарувини батамом ўзгартириб юборгани ҳолда шусиз ҳам мавжуд бўлган сув ресурслари тақчиллигини ҳалокатли даражага етказиши юзасидан якдил фикр билдиришмоқда. Амударё ва Сирдарё оқимининг қуйи қисмдаги мамлакатлар учун бу доимий ёзги сув тақчиллигига, кучли кўп йиллик қурғоқчиликка ҳамда тупроқ ҳосилдорлигининг кескин пасайишига айланади. Сув оқимларининг салмоқли даражада камайиши экологик вазиятнинг янада жиддий ёмонлашувига, маҳаллий аҳоли фаровонлигининг кескин пасайишига ҳамда Орол денгизи минтақасидаги инқироз чуқурлашувига сабаб бўлади. 

Яна шу далил ҳам мавжудки, дунёдаги энг баланд тўғонни Марказий Осиёдаги 9 ва ундан зиёд балли вайрон қиладиган зилзиланинг доимий хавфи сақланиб турган сейсмик ва мураккаб тектоник дарз кетган жойларда қуриш мўлжалланган. Бундан ташқари, Роғун тўғони қурилиши жойининг остки қисмида жуда катта миқдордаги туз қатлами ётади, у эса сизиб ўтадиган сув таъсирида бора-бора эриши муқаррардир. Бу омилларнинг барчаси тўғоннинг емирилиши эҳтимолини оширади, у эса улкан тўлқиннинг пайдо бўлишига олиб келади ва ўз йўлида учраган гидротехника иншоотини тўла вайрон қилади. Бу трансчегара дарёлари қуйи оқимидаги юзлаб аҳоли яшаш жойларининг тўла ёки қисман сув остида қолишига, юз минглаб одамларнинг ҳалок бўлишига ва бошқа сон-саноқсиз фожеали оқибатларга олиб келади. 

Дунёнинг кўпчилик давлатлари томонидан тан олинган халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ, трансчегара таъсирига эга бўлган гидроиншоотларни барпо этишда мамлакатлар холис халқаро мустақил экспертизани ўтказишлари, бошқаларга зарар етказмасликлари ва бундай лойиҳаларни барча манфаатдор мамлакатлар билан келишишлари лозим. Бу меъёрлар БМТнинг 1997-йилдаги “Трансчегаравий нуқтаи назардан атроф муҳитига таъсирни баҳолаш тўғрисида”, 1992-йилдаги “Трансчегаравий очиқ сув оқимлари ва халқаро кўлларни муҳофаза қилиш ҳамда фойдаланиш бўйича” ҳамда 1997-йилдаги “Халқаро очиқ сув оқимларидан кемалар қатнамайдиган турда фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисида”ги Конвенсияларида назарда тутилган, афсуски улар Амударё ва Сирдарёнинг юқори қисмидаги мамлакатлар ҳукуматлари томонидан эътиборга олинмаяпти.

Бразилия атроф муҳитини муҳофаза қилиш бўйича агентлигининг Амазонка ирмоғида йирик тўғон қурилиши лицензиясини бекор қилиш тўғрисидаги қарори улкан гидрообъектлар олиб келадиган хавф-хатарлар беҳад катта миқёсда эканлиги бутун дунёда эътироф этилаётгани ва тушуниб етилаётганининг яна бир тасдиғи ҳисобланади. У, шунингдек, Марказий Осиё дарёлари бўйида улкан экологик, ижтимоий ва техноген таҳдидларга эга бўлган йирик гидро электр стансиялари қуриш мақсадга мувофиқ эмаслиги юзасидан Ўзбекистон нуқтаи назарининг тўғрилиги ва асосланганлигини яна бир карра тасдиқлайди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Поделиться