Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жонажон Ватанни улуғлаб

2016-08-19 | Жамият

Ёшлар ижод саройида Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг анъанавий анжумани ўтказилди.

“Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида ташкил этилган мазкур тадбирга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, иқтидорли қизлар, таълим, маънавият фидойилари, хотин-қизлар, маҳаллалар фаоллари, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус вакиллари таклиф этилди. 

Президентимиз раҳнамолигида истиқлол йилларида ёшлар камолоти ва истиқболи йўлида ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш масаласига давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимизда бу борада яратилган миллий қонунчилик ёшларнинг баркамол, соғлом, юксак маънавият соҳиблари бўлиб вояга етишида муҳим ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. 

Зулфия номидаги Давлат мукофоти иқтидорли қизларни кашф этиш, уларнинг эзгу орзуларига қанот бағишлашда, қобилиятли қизлар сафининг тобора кенгайишида муҳим омил бўлмоқда. Мазкур мукофотга муносиб топилган қизлар спорт, фан олимпиадалари, санъат фестиваллари, халқаро танловларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда. 

Халқимизнинг қутлуғ айёми – истиқлолимизнинг 25 йиллик тўйи арафасида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари иштирокида турли маданий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари, ижодий мулоқотлар, мушоиралар, бадиий кечалар, кўргазмалар, спорт турнирлари ўтказилмоқда. Уларда мустақилликнинг азиз ва бебаҳо неъматларидан баҳра олиб вояга етаётган қизларимизнинг қўлга киритган ютуқлари кенг тарғиб ва ташвиқ этилмоқда. 

Суюкли шоирамиз номидаги Давлат мукофотига бу йил сазовор бўлган қизлардан бири – Успенский номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг 2-босқич ўқувчиси Азиза Ботирова. Жаҳон бастакорларининг асарларини фортепианода маромига етказиб ижро этувчи бу қиз юртимиз ҳамда Италия, Испания, Франция, Руминия ва бошқа кўплаб мамлакатларда ўтказилган халқаро танловларда ўн мартадан ортиқ иштирок этиб, Гран-при мукофоти, биринчи ва иккинчи ўринларни қўлга киритган. 

– Ўзбекистондек азиз диёрда туғилиб, вояга етганимдан ғоят фахрланаман, – дейди Азиза. – Биз – ёшларга кўрсатилаётган чексиз меҳр ва эътибор, ғамхўрликлар эзгу орзуларимизнинг юзага чиқишида, юксак ижодий парвозларимизда зўр қанот бўлмоқда. Мен ҳам барча дугоналарим сингари билдирилган юксак ишончни оқлашга, унга муносиб бўлишга астойдил интиламан. 

Анжуманда шоира қизларнинг «Сени улуғлаймиз, жонажон Ватаним!» мавзуидаги мушоираси бўлди. Хорижий тилларни мукаммал эгаллаган қизларнинг хитой, япон, француз, немис, инглиз, грек, араб, итальян, форс тилларидаги шеър, қўшиқ, табриклари, Ватанимизни, истиқлолимизни, нурли истиқболимизни улуғловчи куй-қўшиқлар янгради. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова сўзга чиқди. 

Манба: ЎзА

Поделиться