Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тезкор хабар
2016-08-19 | Жамият
Шаҳримизда автомобиль транспорти ҳаракатини тартибга солиш тўғрисида
Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳримизда автомобиль транспорти ҳаракатини тартибга солиш, Тошкент темир йўл вокзали олди ҳудудларини янада ободонлаштириш, метро вагонларининг айланиш жойида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, ушбу кўчада истиқомат қилаётган кўпсонли аҳолининг маданий ҳордиқ чиқаришларига қулай шарт шароитлар яратиш мақсадида Ойбек кўчасининг Нукус ҳамда Туркистон кўчалари кесишуви оралиғидаги қисми ёпилишини маълум қилади.
Ҳудудда янгича ечимда ободонлаштириш ишлари олиб борилиши мўлжалланмоқда.
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги