Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Ҳаж-2016” мавсуми зиёратчилари билан учрашув
2016-08-18 | Жамият
“Шайх Зайниддин” жоме масжидида “Ҳаж-2016” мавсуми зиёратчилари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Дин ишлари бўйича қўмита, тиибиёт гуруҳи вакиллари ҳамда гуруҳбоши иштирок этдилар.
Зиёратчилар кириб келаётган юртимиз Мустақиллигининг 25 йилиги билан муборакбод этиб, жорий йилда Ҳаж мавсуми ўзгача шукуҳ ва кайфият билан ташкил этилаётгани, жойларда яратилаётган қулай шароитлар тўғрисида батафсил сўзлаб берилди.
Шунингдек, Ҳаж мавсуми саудия иқлимининг иссиқ пайтларига тўғри келаётганини инобатга олиб соғлиққа эътибор бериш, иссиқда қолганда нималар қилиш кераклиги тўғрисида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
Ибодатлар мкаммал адо этилиши учун барча зиёратчилар биргаликда гуруҳбошининг айтганларига риоя қилишлари зарурлиги ҳам таъкидланди.
Учрашув давомида ҳожилар томонидан ўзларини қизиқтирган турли саволарига батафсил жавоблар берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита