Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хотин-қизлар фаоллигини ошириш йўлида

2014-12-10 | Жамият

Андижонда аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида "Соғлом бола йили" Давлат дастури ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда туман ва шаҳар хотин-қизлар қўмиталари фаоллари, ҳуқуқшунос ва олима аёллар, жамоат, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Президентимиз раҳнамолигида аҳоли, хусусан, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди.

– Мамлакатимизда хотин-қизлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда, – дейди Андижон вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзура Юнусова. – Айни кунда вилоятимизда икки мингдан зиёд аёл тадбиркорлик, 20 минг нафарга яқини ҳунармандлик соҳасида фаолият юритаётган бўлса, 220 нафари фуқаролар йиғини раиси вазифасида иш олиб бормоқда. Ушбу рақамлар ҳам хотин-қизлар жамиятимиз ҳаётида фаол иштирок этаётганини кўрсатади.

Тадбирда мавзуга оид слайдлар, телероликлар намойиш этилди, мутахассисларнинг маърузалари тингланди.

Самарали фаолият олиб бораётган бошланғич хотин-қизлар ташкилотлари етакчиларига фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Манба: ЎзА

Поделиться