Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳридаги А. И. Герцен номидаги Россия Давлат Педагогика университети филиали янги кампусининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

2024-11-01 | Таълим

Тошкент шаҳридаги А. И. Герцен номидаги Россия Давлат Педагогика университети филиали янги кампусининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари Одил Абдураҳмонов, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова, Россия Федерацияси Маориф вазири Сергей Кравсов бошчилигидаги делагация вакиллари, педагог ва талабалар иштирок этди.

Тадбирда таъкидланганидек, А. И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Тошкент шаҳридаги филиали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сон қарори асосида ташкил этилган.

Ҳозирда ушбу филиалда 1100 нафар бакалавр ва магистратура талабалари таҳсил олмоқда. Филиал мактабгача таълим; психология ва ижтимоий педагогика (болалар психологияси), сурдопедагогика (эшитиш қобилияти паст болаларнинг бошланғич таълими); тифлопедагогика (кўриш қобилияти паст болаларнинг бошланғич таълими); олигофренопедагогика (интеллектуал етишмовчилиги бўлган болаларнинг таълими); инсон психологияси ва ижтимоий ўзаро таъсир; рус тилини чет тили сифатида ўқитиш назарияси ва методикаси ва маданиятлараро алоқа, бошланғич таълим, филологик таълим (рус тили) йўналишларида таълим фаолиятини олиб боради.

Филиалда А. И. Герцен номидаги РДПУ профессор-ўқитувчилари ҳамда  Ўзбекистон томонидан танлов асосида танлаб олинган, университетда ишлаб чиқилган иш дастурлари ҳамда университет негизида тажрибаси оширилган педагог кадрлар томонидан дарс ўтилади.

2023-2024 ўқув йилида филиалга А. И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг 146 нафар ўқитувчиси юборилди ҳамда фанларнинг 65% дан ортиғи шу профессор-ўқитувчилар томонидан ўтилди.

Филиалда таълим ва ўқув-тадқиқот фаолиятидан ташқари, Россия Федерациясининг таълим стандартларига мувофиқ касбий фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистоннинг бўлажак педагогларини баркамол маънавий-ахлоқий тарбиялашга қаратилган кенг қамровли таълим фаолияти ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-465-сонли қарорига мувофиқ, 2023 йил май ойида университет филиали учун Ўзбекистон Республикаси маблағлари ҳисобидан кампус қурилиши бошланди. 

Унга кўра 2 та ўқув биноси, 395 ўринли ётоқхона биноси, спорт ва АКТ заллари, 2 та маъмурий бино қурилди. 2023 йил охирида биринчи ўқув корпуси фойдаланишга топширилди. Жорий йилнинг сентябрь ойида маъмурият биноси, спорт ва мажлислар заллари фойдаланишга топширилди. 2024 йил сентябрь ойидан бошлаб барча ўқув жараёни филиал ҳудудида ўтказиб келинмоқда.

2024 йил сентябр ойида филиал негизида дефектолог мутахассислар учун қўшимча таълим дастурларини амалга ошириш мақсадида Коррекция педагогикаси маркази ва мактабгача таълим бўйича мутахассисларни амалий тайёрлаш мақсадида Болалик маркази очилди.

2025 йил феврал ойида рус тили бўйича курслар, малака ошириш ва қайта тайёрлаш дастурларини ўтказиш учун Рус тилини ўрганиш маркази очиш режалаштирилган.

Тадбир доирасида университет филиалининг янги кампуси, ўқув хоналари, коррекцион педагогикаси маркази, мактабгача таълим ва психология лабораториялари бўйлаб экскурсия тадбири, шунингдек, ўзбек ва рус олимларининг ўқув жараёнида фойдаланган китоблар кўргазмаси ташкил этилди.

Тантанали тадбирда ушбу олий ўқув юрти, филиал талабалари ва педагогларига йўлланган табрик ўқиб эшиттирилди. Шунингдек, "Баҳор" ва болалар рақс ансамбли томонидан ўзбек ва рус миллий рақслари намойиш этилди.

Маълумот учун: A. И. Герцен номидаги Россия Давлат Педагогика университети  1797 йилда ташкил этилган бўлиб,  Россиядаги энг қадимги ва энг йирик педагогик университетлардан биридир. Университет Санкт-Петербургда жойлашган бўлиб, таълим, психология, Дефектология ва бошқа кўплаб педагогик фанлар бўйича мутахассислар тайёрлашда муҳим рол ўйнайди.

Университет Россияда биринчилардан бўлиб талабалар учун таълим имкониятларини кенгайтиришга имкон берадиган кўп босқичли олий таълим тизимини жорий этди. Бугунги кунда университетда 30 дан ортиқ илмий мактаблар, шунингдек педагог ва тадқиқотчилар учун турли хил малака ошириш дастурлари мавжуд.

Тадбир доирасида Россия Федерацияси Маориф вазири Сергей Кравсов жамоаси ва ушбу даргоҳ ўқитувчилари ўртасида мулоқот ўтказилди. Унда педагогларнинг соҳага доир фикрлари, таклифлари тингланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться