Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро конференцияга тайёргарлик авжида

2023-09-05 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 7-8 сентябрь кунлари қадимий Самарқанд Озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро конференцияга мезбонлик қилади.

Айни дамда, конференция доирасидаги тадбирлар ташкил этиладиган локацияларда сўнгги тайёргарлик ишлари қизгин паллада. Техник сессиялар, инвестицион форум, кўргазма намойиши, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги имкониятлари билан танишув объектларида барча ишлар режадагидек амалга оширилмоқда.

Тадбир ўтказилиши режалаштирилган Конгресс холлда халқаро конференцияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича штаб 15 августдан бошлаб фаолият юритмоқда.

Дарҳақиқат, кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳри бугун дунё аграр маданиятининг мулоқот майдонига айланмоқда. Тайёргарлик  эса авжида! Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутасаддилари бошчилигида барча вазирлик, идора ва ташкилот масъуллари ўз йўналишлари бўйича ташкилий масалаларни ҳал қилишмоқда.

Халқаро конференцияда иштирок этиш учун дунёнинг 32 та мамлакатидан ташриф буюрадиган 2330 нафар хорижий эксперт анжуман доирасида дунёдаги глобал ўзгаришлар борасидаги ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашадилар.

Чунончи, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ва қайта ишлаш дастурларини ишлаб чиқиш, тўғридан-тўғри ўзаро етказиб беришнинг келишилган схемаларини шакллантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласининг барча соҳаларида, шу жумладан сув ва ер ресурслари, рақамлаштириш ва инновациялар, денгизга чиқа олмайдиган мамлакатларга сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш учун самарали логистика, «Яшил» ва экспресс йўлакларни ташкил этиш масалалари, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришдаги инновацион ва яхши натижа берган лойиҳаларга кенг ўрин ажратилади.

Конференция доирасида миллий, минтақавий ва глобал миқёсда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг ҳозирги ҳолати тўғрисида кенг фикр алмашилади.

Ноль очлик. 2030 йилгача очликни йўқ қилиш, барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда аниқ вазифаларни ўз ичига олган «Ноль очлик»ка эришиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ҳолати чуқур таҳлил қилинади.

Қолаверса, анжуман якунида заминимиз истиқболига қаратилган лойиҳалар тақдимоти ўрин олган инвестицион форум ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Зеро, Ўзбекистон мезбонлик қилаётган тадбир мана шуниси билан ҳам аҳамиятлидир.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться