Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

USAID “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга оширишда кўмаклашади

2023-08-16 | Технологиялар

Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов АҚШга ташрифи давомида АҚШ Халқаро Тараққиёт агентлиги (USAID) администратор ёрдамчиси Исобел Коулман билан учрашди.

Вашингтонда бўлиб ўтган мулоқотда AҚШ – Ўзбекистон ҳамкорлиги, жумладан, IT соҳасини қўллаб-қувватлаш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва Ўзбекистонда хусусий сектор ўсишини рағбатлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.  

Учрашувда AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.  

Мазкур ҳужжат доирасида  USAID Ўзбекистон ҳукумати билан “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшлар ва хотин-қизларни IT соҳасига жалб қилиш бўйича ҳамкорлик қилади. Шунингдек, техник мактабларни боғлаш орқали мамлакатда IT ва коммуникация соҳаларини ривожлантиришга кўмаклашади. Хусусий секторнинг ўсишига ёрдам беради ва IT билан боғлиқ бошқа ташаббусларни, илғор тажрибаларни оммалаштиришга ёрдам беради.  

Манба: ЎзА

Поделиться