Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Покистон: аграр соҳадаги ҳамкорлик истиқболлари

2023-08-09 | Жамият

Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ҳамда Покистон Республикаси Панжоб вилояти Бош вазири Саид Моҳсин Раза Нақви ва «Ejaz Group» компанияси раҳбари Гоҳар Ижаз бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда бугунги кунда Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларнинг стратегик хусусиятлари ва аграр соҳадаги икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини жадал суръатларда ривожланиб бораётгани, келгусида қишлоқ хўжалиги соҳаси равнақ топишидаги ҳамкорликнинг мавжуд имконият ва ресурсларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, учрашувда аграр соҳадаги ўзаро муносабатларни ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан ҳисобланган пахта етиштириш ва уруғчилик борасида ҳамкорлик қилиш ҳамда биргаликда янги лойиҳаларни амалга ошириш борасида ҳам фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться