Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бакуда – “Ўзбекистон маданият кунлари”

2023-08-01 | Маданият

Озарбайжон Республикасининг Баку шаҳрида 1-4 август кунлари “Ўзбекистон маданият кунлари” бўлиб ўтади. Мазкур тадбир икки давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашувларида эришилган келишувлар доирасида ўтказилмоқда.

Тадбирлар дастуридан ўзбекистонлик таниқли санъаткорлар иштирокида катта концерт дастури, Озарбайжон Миллий кутубхонаси биносида ташкил этилган “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” бурчагининг очилиш маросими, ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий қаламига мансуб “Ўткан кунлар” асарининг озарбайжон тилидаги китоби тақдимоти, миллий ошпазлик ва ҳунармандчилик кўргазмалари, Ўзбекистон театр жамоалари иштирокидаги спектакллар намойиши ўрин олган.

“Ўзбекистон маданият кунлари” қардош Озарбайжон жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотмоқда ва бу ерда ҳозирлик қизғин. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари бу ҳақда кўп ёзмоқда.  

Ватанимиздан бориб тадбирларда иштирок этувчиларнинг асосий қисми бугун Баку шаҳрига етиб келишади. Асосий тадбирлар эртадан бошланади.  

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться