Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

БМТ FAO минбарида Ўзбекистон агро ислоҳотлар тақдим этилди

2023-07-26 | Сиёсат

Жорий йилнинг 25 июль куни БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) конференциясида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги салоҳиятининг тақдимоти бўлди.

160 дан ортиқ давлатлардан келган 2000 дан ортиқ иштирокчи қатнашаётган конференцияда Ўзбекистон делегацияси дастлаб бутун дунё эътиборини тортаётган муаммо — озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласига эътибор қаратди.

Жумладан, мамлакатда 600 мингта оилага ажратилган 200 минг гектар ер, таълим муассасаларидаги бепул овқатланиш учун ажратилган 204 миллион долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш борасида аниқ вазифалар белгиланган бўлиб, айни пайтда мамлакатда ўзлаштириш имкони бўлган 1 миллион гектардан ортиқ майдон қайта фойдаланилишига эришилади.

Ўз навбатида бугунги кунда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар Президент Шавкат Мирзиёев томонидан белгилаб берилган стратегияга мувофиқ камбағалликни қисқартириш, қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш, ер-сув ресурсларидан янада оқилона фойдаланиш, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш орқали деҳқонларнинг даромадини ошириш борасида олиб бораётган тизимли ишларнинг ҳосили эканлигига урғу берилди.

Қувонарлиси, чиқиш давомида баён этилган масалалар хорижлик мутахассислар томонидан қўллаб-қувватланди.

Форумдан кўзланган мақсад эса, 2022 йилда БМТнинг Озиқ-овқат тизимлари бўйича саммити якунлари, эришилган Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) эришишнинг асосий омили сифатида озиқ-овқат тизимларини трансформация қилиш орқали эришилган ютуқларни баҳолашдан иборат.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться