Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Дунё садолари» халқаро эстрада санъати фестивали бошланди

2023-07-19 | Маданият

Андижон вилоятининг сўлим Хонобод шаҳрида «Дунё садолари» халқаро миллий эстрада санъати фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида сўз олган Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков «Дунё садолари» халқаро миллий эстрада санъати фестивали билан барчани қутлади:

«Кейинги йилларда Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонларидан маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга жуда катта эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, миллий маданиятимизни жаҳон миқёсида кенг тарғиб этиш, истеъдодли ёшларни кашф қилиш, замонавий эстрада қўшиқчилик санъатини оммалаштириш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Бу борада айрим мисолларни келтириб ўтсак, ўйлайманки, ўринли бўлади.

Миллий эстрада санъатимиз асосчиларидан бири, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров номидаги замонавий эстрада қўшиқчилари танлови йўлга қўйилгани, Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти ташкил этилгани, санъаткорлар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқлар миқдори камайтирилгани, янги эстрада асарлари яратиш учун композитор ва бастакорлар давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватланаётгани ислоҳотларнинг янги давридаги муҳим янгиликлардандир.

Мана шундай кенг имкониятлар натижасида халқимиз, айниқса, ёшлар ўртасида эстрада санъатига қизиқиш кучайиб, янги-янги ижодий жамоалар ва хонандалар юзага чиқмоқда.

Улар нуфузли халқаро фестиваль ва танловларда фахрли ўринларни қўлга киритиб, ўзбек миллий эстрада санъатини жаҳонга танитиш, уни тарғиб қилишга муносиб ҳисса қўшишмоқда. Келгусида ҳам бу борадаги ишлар изчил давом эттирилади.

Шу ўринда муҳим бир хушхабарни айтиб ўтсам. Ҳурматли Президентимиз ташаббуси билан истеъдодли ёш хонандалар учун Ботир Зокиров номидаги миллий эстрада мукофоти таъсис этиладиган бўлди.

Жорий йилдан бошлаб ушбу фестиваль ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилади.

Бу галги санъат анжумани доирасида эстрада ижрочилиги бўйича республика кўрик-танлови ўтказилгани, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг павилонлари ташкил қилингани, уларда ижодий жамоалар ўз чиқишларини намойиш этаётгани фестиваль қамровини яққол акс эттиради.

Ушбу фестиваль сизларга яхши кайфият, ижодкорларга эса янги илҳом бахш этади, деб ишонаман».

Очилиш маросими махсус бадиий дастур асосида дунё эстрада юлдузларининг чиқишлари билан давом этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться