Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Марказий сайлов комиссиясида бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди

2023-07-07 | Сайлов

Бугун, 7 июль куни Марказий сайлов комиссиясида муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларини кузатиб бориш мақсадида мамлакатимизга халқаро ташкилотлардан ва хорижий давлатлардан ташриф буюрган кузатувчилар билан учрашувлар ўтказилди.

Улар қаторида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Бош Котиби С.Лебедев ҳамда МДҲ ПА Бош котиби,  МДҲ ПА Котибияти раҳбари Д.Кобицкий бошчиликларида миссиялар ва Белорус Республикаси МСК Раиси И.Корпенко раҳбарлигида делегация ташриф буюришди.

Учрашувда 9 июлъ куни ўтказиладиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш қонунчилик талаблари ва демократик принципларга мувофиқ амалга оширилаётгани маълум қилинди.

Кузатувчилар томонидан сайловчиларнинг сайловга оид ахборотлар билан юқори савияда таъминланганлиги, бир қатор сайлов участкаларида биометрик-идентификация қурилмаларидан тажриба синов тариқасида фойдаланиш йўлга қўйилганлиги алоҳида эътироф этилди.

Таъкидлаш жоиз, халқаро ташкилотлардан ва хорижий мамлакатлардан ташриф буюрувчи кузатувчилар 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатиб боради. Халқаро ва хорижий кузатувчилар Ўзбекистонга ташрифи мобайнида сайлов участкаларида бўлиб, кузатувлари юзасидан тегишли хулосалар ва тавсиялари беради.

Манба: Марказий сайлов комиссияси

Поделиться