Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бугун — Халқаро Олимпия куни

2023-06-23 | Спорт

Бугун 23 июнь – Халқаро Олимпия куни. 1894 йил айнан ушбу санада барон Пьер де Кубертен томонидан Халқаро Олимпия қўмитасига асос солинган.

Бугунги кунда мазкур байрам бутун дунёда тинчлик ва саломатлик элчиси сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.  

Юртимизда ҳам ушбу сана ҳар йили ўзгача тарзда қарши олинади. Жойларда оммавий спорт тадбирлари ташкил этилади. Югуриш мусобақалари уюштирилади.  

Жорий йилги Халқаро Олимпия куни юртимизда 25 июнь куни «Янги нафас» оммавий югуриш тадбирлари билан ҳамоҳанг тарзда ташкил этилади. 

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, яна икки кундан кейин пойтахтимиз Тошкент ва мамлакатимизнинг 15 та ҳудудида бир вақтда бошланадиган оммавий югуриш тадбирларида 50 мингдан ортиқ югурувчи иштирок этиши кутилмоқда.  

 

Манба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Поделиться