Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Агросаноатда консалтинг соҳасида халқаро тажриба ўрганилди
2023-06-14 | Иқтисодиёт
Қишлоқ хўжалиги вазирлигида «McKinsey» компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда агросаноатни ривожлантиришнинг устувор йўналишларида консалтинг мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов, «McKinsey» халқаро компанияси мутахассислари, вазирлик мутасадди ходимлари қатнашди, компаниянинг хориждаги халқаро экспертлари ЗООМ платформаси орқали онлайн иштирок этишди.
Семинарда «McKinsey» томонидан Ўзбекистондаги агросаноатни ривожлантиришнинг устувор йўналишларида консалтинг фаолиятини юритиш борасида тақдим этилаётган лойиҳалар тақдимоти рўтказилди. Савол-жавобларга бой бўлган учрашувда соҳани ривожлантиришда ҳамкорлик алаоқаларини мустаҳкамлашга келишиб олинди.
Қайд этиш жоизки, ушбу учрашув «McKinsey&Company» халқаро консалтинг компанияси вакиллари билан биргаликда ташкил этилган Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясини такомиллаштириш ҳамда соҳада трансформация жараёнларини жадаллаштириш бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари борасида тадбирнинг мантиқий давоми бўлди.
Маълумот учун: “McKinsey&Company” компанияси қишлоқ хўжалигининг устувор йўналишлари бўйича мижозларни қўллаб-қувватлаш, уларга турли кўринишдаги ёрдам кўрсатиш бўйича бой тажрибага эга. Компания шу кунгача турли давлатларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни субсидиялаш тизимини оптималлаштириш, қишлоқ хўжалиги экотизимларини ривожлантириш, агротармоқни рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт ҳажмини ошириш каби йўналишларда кўплаб лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги