Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

UZINFOCOM 77-ICANN Policy Форумида иштирок этмоқда

2023-06-13 | Технологиялар

Форумнинг мақсади – ICANN  сиёсати ва унинг Интернетга бўлган глобал таъсирини муҳокама қилишдан иборат. Ушбу ҳар йили ўтказиладиган тадбир бутун дунё бўйлаб иштирокчиларни домен номлари билан боғлиқ долзарб муаммолар ҳамда ICANN  сиёсати ва фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифларни муҳокама қилиш учун тўплайди.

«Ягона интегратор UZINFOCOM» компанияси ICANN томонидан ташкил этилган муҳим халқаро тадбир 77-ICANN Policy Форумида фаол қатнашмоқда. Пандемиядан сўнг компания биринчи маротаба йирик халқаро доменлар бўйича тадбирда бевосита иштирок этмоқда. Форум 12-15 июнь кунлари Колумбия округининг Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтмоқда.

Форумнинг мақсади – ICANN сиёсати ва унинг Интернетга бўлган глобал таъсирини муҳокама қилишдан иборат. Ушбу ҳар йили ўтказиладиган тадбир бутун дунё бўйлаб иштирокчиларни домен номлари билан боғлиқ долзарб муаммолар ҳамда ICANN сиёсати ва фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифларни муҳокама қилиш учун тўплайди.

ICANN форуми доирасида бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилмоқда. Улар орасида - домен номларини тақсимлаш сиёсатидаги потенциал ўзгаришларни муҳокама қилиш, Интернет тармоғида интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш, шунингдек, домен номларининг хавфсизлиги билан боғлиқ бўлган масалаларни муҳокама қилиш ўрин олган. Бундан ташқари, DNSSEC технологиясидан фойдаланиш мавзуси, домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва бошқариш аспектлари, жумладан, энг янги технологияларни қўллаш ва улар билан ишлаш методларига ҳам тўхталиб ўтилади. Глобал интернет-экотизимлари контекстида масофавий мультистейкҳолдерс бошқарув моделига, шунингдек, бошқа долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратилади.

Эслатиб ўтамиз, ICANN – домен номлари ва IP-манзилларини бошқариш бўйича корпорация (Internet Corporation for Assigned Names and Numbers), қисқартмаси ICANN – 1998 йил 18 cентябрда АҚШ ҳукумати иштирокида домен номлари, IP-манзиллари ва Интернет фаолиятининг бошқа аспектлари билан боғлиқ масалаларни тартибга солиш учун ташкил этилган халқаро нотижорат ташкилот.

ICANN халқаро нотижорат ташкилоти билан имзоланган келишувга мувофиқ, «Ягона Интегратор UZINFOCOM» МЧЖ Ўзбекистон Республикасининг юқори даражадаги .UZ доменининг Маъмури бўлиб, барча Рўйхатдан ўтказувчилар учун ўзаро фаолиятнинг ягона қоидалари ва тартибларини ўрнатади, шунингдек, «UZ» доменини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться