Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Вазир соҳа вакиллари билан бир қатор долзарб масалаларни муҳокама қилди
2023-05-27 | Таълим
Бугун Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов раислигида олий таълим муассасалари ректорлари билан онлайн йиғилиш ўтказилди.
Унда олий таълим муассасаларида қуёш панелларини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Шу йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берилди.
Шунингдек, бир қатор олий таълим ташкилотларига бириктирилган ҳудудларнинг туризм салоҳиятини ошириш бўйича амалга оширилган ишлари ва келгусидаги режалар кўриб чиқилди. Ҳудудларнинг туризм салоҳиятини оширишга қаратилган илмий ва стартаплар лойиҳаларни қўллаб-қувватланиши қайд этилди.
Йиғилишда олий таълим муассасаларига бириктирилган профессионал таълим муассасаларининг фаолияти, уларга кўрсатилаётган методик ёрдам бўйича фикрлар алмашилди. Имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактабларига алоҳида эътибор қаратиш, уларнинг моддий-техник базасини такомиллаштириш, биноларининг таъмирлаш ишларига кўмаклашиш масаласи ўртага ташланди. Ўз навбатида сурдотаржимонлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахсларга эътиборни кучайтириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Олий таълим муассасаларида Ахборот хизматлари фаолияти ҳам йиғилиш кун тартибида ўрин олган бўлиб, ОТМ ахборот хизматлари ва матбуот котиблари фаолиятини, фаолиятини такомиллаштириш, бунинг учун уларга етарли шароитлар яратиш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва бошқа масалалар борасида тегишли топшириқлар берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги