Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

UNESCO билан экологик таълим ва табиий меросни бошқариш соҳасидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланади

2023-05-24 | Экология

Табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимов UNESCO ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади билан учрашди.

Учрашувда Табиат ресурслари вазирлиги ҳамда UNESCO ўртасидаги экологик таълим, табиий меросни бошқариш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида «яшил» иқтисодиётга босқичма-босқич ўтиш, рақамлаштириш тизими, экологик таълим ва маданиятни жорий этиш, ходимлар ва мутахассилар салоҳиятини ошириш ҳамда бу борада хорижий тажрибани қўллаш муҳимлиги қайд этилди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг атроф-муҳит ҳолати ва табиий ресурслардан фойдаланиш тўғрисида миллий маърузасини ишлаб чиқиш, миллий экологик ва табиий мерос рўйхатларини тузиш масаласи муҳим эканлиги қайд этилди. Шу билан бирга, БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича минтақавий ваколатхонасини Тошкентда очиш бўйича таклиф билдирилди.

Бундан ташқари, Оролбўйи минтақасида Орол маданий мерос боғи инновацион лойиҳасини тузиш, маданий мерос объектларига ташриф буюрувчилар марказларини ташкил этиш, иқлим ўзгаришининг олдини олиш бўйича стратегик аҳамиятга эга дастурларни ишлаб чиқиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Қолаверса, ҳаво, сув ва экологик таълим масалаларида олиб борилаётган изчил ишлар икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини жадаллаштиришда муҳим ҳаракатланувчи механизм эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Учрашув якунида жорий йилнинг октабр ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолишга доир Конвенциясининг (CMS) 14-Томонлар конференцияси (COP-14)ни ҳамкорликда ўтказишга келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Поделиться