Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Қалқон-2023»: Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида махсус тактик-ўқувлар бошланди

2023-05-15 | Хавфсизлик соҳаси

Тошкент ҳарбий округининг «Ангрен» дала ўқув майдонида Ўзбекистон ва Қозоғистон Қуролли Кучлари бўлинмаларининг ҳамкорлигидаги «Қалқон-2023» махсус тактик-ўқув ўқувларини тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Бугунги кунда дунёнинг турли минтақаларида нотинчлик, кескинлик ва қуролли тўқнашувлар ўзаро мулоқотларда ҳал қилувчи куч сифатида намоён бўлаётгани ва уларни минтақамиз яқинида юз бераётгани ўзаро ҳарбий соҳадаги ҳамкорлигимизни янада кучайтиришга ундамоқда. Бошланаётган ҳамкорликдаги махсус тактик-ўқув ҳам икки мамлакатнинг ҳарбий соҳадаги узоқ йиллик тарихий асосларга эга дўстона муносабатларининг яна бир тимсолидир.

Тадбирда Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони полковник Зокир Сайфудинов сўзга чиқиб, икки давлат ўртасида ўзаро ҳарбий соҳада бундай яқин ҳамкорликнинг ўрнатилиши Марказий Осиё минтақасидаги хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидлаб ўтди.

Таъкидлаш керакки, мазкур ҳамкорликдаги ўқув машғулотлари ўзбек-қозоқ ҳарбий хизматчилари учун ўзаро тажриба алмашиш, билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш, энг муҳими, ўзаро ҳамжиҳатлик ва дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться