Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Водий чорвадорлари билан учрашув

2023-05-11 | Иқтисодиёт

Азиз Воитов ва унга ҳамроҳлик қилувчи мутасаддилар Қўштепа тумани «Шукур давлат» кўп тармоқли хусусий тижорат фермасида бўлдилар ва чорвадорлар билан бевосита мулоқот ўтказдилар.

Фарғона вилояти Қўштепа туманида жойлашган «Истиқлол» МФЙ ҳудудидаги «Шукур давлат» фермер хўжалиги асосан чорвачилик билан шуғулланади. Бугунги кунда фермер хўжалигида замонавий чорвачилик комплекси фаолияти йўлга қўйилган. 1,5 минг бош қорамол боқишга мўлжалланган ушбу комплекс сут йўналишига ихтисослашган. Комплексда серсут зотли қорамоллар замонавий чорвачилик технологияларига зриоя этган ҳолда парваришланмоқда. Натижа ҳам шунга яраша – фермер хўжалигидаги иш унумдорлиги ҳам, олинаётган даромад ҳам қувонарли даражада.

Қишлоқ хўжалиги вазири чорвачилик комплекси билан танишар экан, эришилган ютуқлар қаторида чорвачилик соҳасидаги долзарб масалалар билан ҳам танишди. Бу борада тўлиқ манзарани ҳосил қилиш мақсадида, шу жойнинг ўзида водий вилоятларидаги чорвачилик хўжаликлари вакиллари билан учрашув ўтказди.

Танқидий ва таҳлилий руҳда ўтказилган ушбу мулоқотда вазир Азиз Воитов юртимизда чорвачилик ва наслчиликнинг бугунги аҳволи, соҳада тўпланиб қолган муаммоларни ҳал бқилиш йўллари, чорвачиликни ривожлантириш орқали эришиладиган ютуқлар, келгусидаги режалар ҳақида сўз юритди. Шунингдек, учрашувда чорвадорлар жойларда амалга оширилаётган ишлар, эришилган натижалар ва ечимини кутаётган масалалар билан ҳам ўртоқлашдилар.

Учрашув таклиф ва мулоҳазаларга бой бўлди. Тадбир якунида билдирилган барча таклифлар инобатга олиниб, амалий тавсиялар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться