Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон БМТнинг ўрмонлар бўйича форумида қатнашмоқда
2023-05-11 | Экология
АҚШнинг АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида БМТ ўрмонлар бўйича форумининг 18-сессияси бўлиб ўтмоқда.
БМТнинг Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаши (ECOSOS) томонидан ташкил этилган форумда Ўзбекистон салоҳияти Табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги делегация томонидан юқори даражада намойиш этилмоқда. шаҳрида БМТ ўрмонлар бўйича форумининг 18-сессияси бўлиб ўтмоқда. БМТнинг Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаши (ECOSOS) томонидан ташкил этилган форумда Ўзбекистон салоҳияти Табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги делегация томонидан юқори даражада намойиш этилмоқда.
Қайд этиш жоизки, тадбирда БМТнинг 2017–2030 йилларга мўлжалланган ўрмонлар бўйича стратегик режасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўрмонлар бўйича халқаро битим кучга кирганидан кейин 2024 йилда ўрта муддатли баҳолашга тайёргарлик кўрилди.
Форум доирасида Ўзбекистон томони раислигида Жаҳон банки, FAO (Food and Agriculture Organization – Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти), БМТ YeIK, Канада ўрмон хизмати ва Чехия ўрмон хўжалиги институти билан ҳамкорликда қўшма тадбир ташкил этилди. Тадбирда БМТга аъзо давлатларнинг 100 дан ортиқ вакиллари, ўрмонларни бошқариш соҳасидаги маъмурий ва илмий доиралар, шунингдек, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.
Тадбирда нутқ сўзлаган Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистонда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, кенг кўламли ободонлаштириш акцияси, Орол денгизининг қуриган тубида ўрмон барпо этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, «Яшил макон» акцияси натижаларига тўхталиб ўтди. Қолаверса, Ўзбекистонда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдони мамлакат ҳудудига нисбатан 2016 йилдаги 4 фоиздан бугунги кунда 14 фоизга кенгайтирилганини алоҳида таъкидлади.
Бундан ташқари, Жаҳон банкининг табиий ресурслар минтақавий департаменти директори П.Агостини Ўзбекистонда ўрмонларни тиклаш бўйича умумий қиймати 142 миллион долларлик лойиҳани тақдим этди.
Якунда тадбир иштирокчилари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТнинг учта йирик тадбири – чўлланиш бўйича глобал тадбир (UNCCD CRIC-21), Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолишга доир Конвенциясининг 14-Томонлар конференцияси (CMS COP-14) ва Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг 25-сессиясига таклиф этилди.
Тадбир 12 майга қадар давом этади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги