Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистоннинг 4-объекти халқаро аҳамиятга эга бўлган Рамсар сув-ботқоқ ерлари рўйхатига киритилди

2023-05-07 | Экология

Ўзбекистон делегациясининг Швейцарияга расмий ташрифи доирасида Судоче кўли халқаро аҳамиятга эга бўлган Рамсар сув-ботқоқ ерлар рўйхатига киритилди. 

Тегишли сертификат асосан, сув қушларининг яшаш муҳити сифатида халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ ерлари тўғрисидаги конвенция Бош котиби М.Мумба томонидан Табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимовга топширди.

Таъкидлаш керакки, Судоче кўли Ўзбекистоннинг Рамсар конвенциясига киритилган 4-объекти бўлди. Бунга қадар Денгизкўл 2001 йилда, Айдар-Арнасой кўллар тизими 2008 йилда ва Тўдакўл ҳамда Қуймазор сув омборлари 2020 йилда Рамсар рўйхатидан жой олган.

«Сув қушларининг кўчманчи турларини сақлашда сув-ботқоқ ерларининг аҳамияти катта, – деди Азиз Абдуҳакимов. – Бу ҳудудлар карбонат ангидридни ўзига сингдириб, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатади, шунингдек, экологик туризмни ривожлантиришда улкан салоҳиятга эга».

Ўз навбатида Рамсар конвенцияси Бош котиби Ўзбекистоннинг Рамсар объектларини сақлаш бўйича Стратегияни ишлаб чиқиш ташаббусини қўллаб-қувватлади ва ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида Мумба хоним Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТнинг учта йирик тадбири – чўлланиш бўйича глобал тадбир (UNCCD CRIC-21), Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолишга доир Конвенциясининг 14-Томонлар конференцияси (CMS COP-14) ва Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг 25-сессиясига таклиф этилди.

Маълумот учун, Судоче кўлида 24 турдаги балиқ, 230 турдаги қуш (118 та гидрофил тур) бўлиб, шундан 24 тури Халқаро Қизил китобга (12 тур) ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Шунингдек, кўлда 30 турдаги сутэмизувчилар ҳам бор (шундан 2 тури Ўзбекистон Қизил китобига ва 3 тури Халқаро Қизил китобига киритилган).

Судоче кўли баҳор-куз даврида сув қушларининг оммавий концентрацияси жойи сифатида жуда муҳим роль ўйнайди. Сув ҳавзасида баҳорги миграция даврида қушлар сони 100 мингдан ошади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Поделиться