Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Seoul International Travel Fair SITF-2023: Ўзбекистон Сеулдаги халқаро ярмаркада иштирок этмоқда

2023-05-04 | Туризм

Жорий йилнинг 4-7 май кунлари Seoul International Travel Fair SITF-2023 халқаро ярмаркаси бўлиб ўтмоқда. Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридаги COEX конференция ва кўргазма марказида Ўзбекистон миллий стенди намойиш этилмоқда.

2023 йилда Ўзбекистон стендини Маданият ва туризм вазирлиги, “Milliy PR-markazi” ДУК “Uzbekistan airways” АЖ билан ҳамкорликда намойиш этмоқда, шу билан бирга, ярмаркада Munisbek gold group, Bo‘ston Travel, Grand Sohil туристик компаниялари иштирок этмоқда.

Халқаро ярмарка кунларида делегациямиз аъзолари янги туристик маҳсулотларини намойиш этадилар, шунингдек, жорий йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган TXTY-2023 Тошкент халқаро туризм ярмаркасида иштирокчиларни жалб этиш учун 4 май санасида Сейшел ороллари туризм ташкилоти, Hong Kong туризм ташкилоти ва Nepal туризм ташкилоти вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтди, 5 май санасида эса Комбоджа қироллиги Туризм вазирлиги вакиллари билан музокаралар ташкил этилиши кутилмоқда.

Маълумот учун:

Seoul International Travel Fair SITF-2023 – 38-маротаба ўтказилаётган бўлиб унда 300 дан зиёд компаниялар 500 дан ортиқ стендлар билан иштирок этадилар. 120 мингдан зиёд меҳмонлар ва туризм саноатининг вакиллари ташриф буюрувчи ушбу ярмарка Сеул халқаро туризм ярмаркаси ташкилий қўмитаси томонидан ташкил этилмоқда

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться