Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Швейцарияда Ўзбекистонда хавфли чиқиндиларни бошқаришда халқаро стандартларни жорий этиш масаласи муҳокама қилинди

2023-05-03 | Экология

1 май куни Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги делегация Швейцариянинг Женева шаҳрида ўтказилган Базель, Роттердам ва Стокгольм конвенциялари Томонлар конференцияси очилиш маросимида иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, конференция аъзо давлатлар, БМТ Атроф муҳит Дастури (YUNEP) ва нодавлат ташкилотлар вакиллари иштирокида бўлиб ўтмоқда.

Тадбирнинг очилиш маъросимида Швейцария давлат котиби, Атроф-муҳит, транспорт, энергетика ва коммуникациялар федерал департаменти директори К. Шнибергер, БМТ бош котиби ёрдамчиси, YUNEP ижрочи директори ўринбосари Э. Мрема, Базел, Роттердам ва Стокголм конвенциялари ижрочи котиби Р. Пает нутқ сўзлади.

Маросимда глобал иқлим ўзгариши инсониятга катта таъсир кўрсатаётганини инобатга олган ҳолда, кимёвий моддаларнинг атроф-муҳит ва сув ресурсларига таъсирини камайтириш, кимёвий моддаларни хавфсиз бошқариш ва таҳдидларнинг олдини олиш муҳимлиги ҳамда 2023 йил кимёвий моддалар ва чиқиндиларни оқилона бошқариш йили эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, Барқарор ривожланиш мақсадларининг амалга оширилиши ва уч планетар инқирозни (иқлим ўзгариши, биохилма-хилликнинг йўқ бўлиб кетиши, атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва чиқиндилар) олдини олиш бўйича ҳаракатларни жадаллаштириш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Қайд этиш керакки, конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимов БМТ бош котиби ёрдамчиси, YUNEP ижрочи директори ўринбосари Э. Мрема ва YUNEP Европа офиси директори С. Мотард билан учрашув ўтказди.

Учрашувда YUNEP Ўзбекистонда бошланган қатор ташаббуслар атроф-муҳитни муҳофаза қилишда муҳим роль ўйнашини таъкидлади. Бунинг исботи сифатида жорий йилнинг октябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТнинг учта йирик тадбирлари – чўлланиш бўйича глобал тадбир (UNCCD CRIC-21), Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолишга доир Конвенциясининг 14-Томонлар конференцияси (CMS COP-14) ва Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг 25-сессияси алоҳида эътироф этилди.

Суҳбат давомида Оролбўйи ҳудудини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш мақсадида ЮНEП Иқлим технологиялар маркази ва тармоғи базасида Ўзбекистонда минтақавий «Яшил марказ» очиш ташаббуси қўллаб-қувватланди.

Шу билан бирга, YUNEP томонидан 2020 йилдан бери «Замин» халқаро жамоат фонди билан ҳамкорликда ҳаво сифатини мониторинг қилиш бўйича автоматлаштирилган тизимни Ўзбекистонда жорий этиш бўйича бир қатор амалий тадбирлар ва муваффақиятли ҳамкорлик олиб борилаётганлиги қайд этилди. Ҳозирги кунда Фонд ва YUNEP ўртасида англашув меморандуми имзоланиши кутилмоқда.

Очилиш маросимида, шунингдек, Базель Роттердам ва Стокгольм конвенциялари ижрочи котиби Р. Пает билан Ўзбекистонда кимёвий моддалар ва хавфли чиқиндиларни тартибга солиш ва келгусида чиқиндиларни бошқариш бўйича халқаро стандартларни жорий этиш масаласи муҳокама қилинди.

Муҳокамалар якунида лаборатория ходимларининг малакасини ошириш ва халқаро тажрибаларни қўллаш бўйича келишувга эришилди. Қолаверса, Табиат ресурслари вазирлиги ҳузурида «Кимёвий марказ» очишга келишилди. Бундан мақсад кимёвий конвенциялар йўналишида ва келгусида пестицидларни тартибга солиш бўйича Роттердам конвенциясига қўшилишдир.

Маълумот ўрнида, ҳозирги кунда Европа Иттифоқи ва ФАО ҳамкорлигида қиймати 4 млн еврога тенг бўлган кимёвий моддалар ва хавфли чиқиндиларни тартибга солиш ҳамда БМТнинг кимёвий конвенциялари доирасида олинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича лойиҳа шу йилнинг 3-чорагида ишга туширилиши тасдиқланди.

2017–2022 йилгача бўлган даврда мажбурий экологик сертификатлаш лозим бўлган чиқиндилар, халқаро савдода айланмаси қатъий чекланган ёки тақиқланган кимёвий моддалар сони 288 тага кенгайтирилган.

Маълумот учун, ташриф давомида Табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда Швейцарияда истиқомат қилаётган ҳамюртларимиз ўртасида давра суҳбати ҳам ўтказилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Поделиться