Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Венгриянинг Обуда университети ректорига Тошкент кимё-технология институти фахрий профессори унвони берилди

2023-04-28 | Технологиялар

Шунингдек, вазир Иброҳим Абдураҳмонов Венгриянинг Обуда университети ректори профессор Левенте Ковач бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Томонлар таълим ва инновациялар соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш, икки томонлама манфаатли тадқиқотлар йўналишларига аниқлик киритиш, университетларнинг ҳамкорликдаги стартап дастурларини қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Профессор Левенте Ковач Обуда университетида ҳозирда ўзбекистонлик талабалар таҳсил олаётгани, юртимиз талабаларига яна қўшимча квоталар ажратилишини айтди. Ректор бакалавриат, магистратура ва докторантура йўналишларида талабаларни ўқишга қабул қилишга тайёрлигини, бунинг учун эса, ёшлар кўпроқ Stipendium Hungaricum  дастурида иштирок этишлари лозимлигини маълум қилди. Шунингдек, икки томонлама диплом бериш амалиёти яхши натижалар бераётгани ва бу тажрибани ҳам кенгайтиришга келишилди.

Шунингдек томонлар докторлик диссертацияларига ҳамраҳбарлик қилиш, онлайн-курслар, онлайн-таълим ва ўқитувчилар алмашинуви дастурларини йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, Венгрия томони Халқаро маслаҳатлашув кенгаши тузиш таклифини берди. Кенгашда юқорида кўтарилган масалалар ишчи тартибда муҳокама қилиш, ҳамкорлик доирасида ишларни режалаштириш ва амалга ошириш назарда тутилади. Таклиф ижобий қабул қилиниб, вазирлик Кенгаш аъзолигига номзодлар беришига келишилди.

Ўз навбатида Ўзбекистон томони Обуда университетида Инновацион менежмент йўналиши бўйича ўзбекистонлик ёшларни ўқитиш масаласини кўтарди. Ректор бу йўналиш нафақат Ўзбекистон балки Европа учун ҳам янги эканини қайд этиб, у йўналишда ўқиган битирувчилар ноёб кадр бўлишини қайд этди.

Учрашув якунида Левенте Ковачнинг Ўзбекистон билан илмий ва олий таълим соҳасидаги юқори даражадаги ҳамкорлик алоқалари учун унга Тошкент кимё-технология институти фахрий профессори унвони берилди. Дипломни институт ректори Ботир Усмонов тантанали равишда топширди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться