Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро конгресс марказида иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланди

2023-04-27 | Иқтисодиёт

Форум мамлакатимиз халқаро алоқаларининг мустаҳкамланиши ва бошқа давлатлар билан иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади. Турли мамлакат вакилларининг иштироки тажриба ва билим алмашиш, шунингдек, ҳамкорлик географиясини кенгайтириш имконини беради. 

Бу йилги Тошкент халқаро инвестиция форуми дастури тадбирларга бой. Пленар сессия, 28та панель сессияси ва «давра суҳбатлари», қатор йирик инвестицион келишувлар ва савдо шартномаларини имзолаш маросимлари, бизнес оламига доир долзарб мавзулар, хусусан, инвестиция сектори, молиявий институтларни рақамлаштириш, замонавий пул-кредит сиёсати бўйича мунозаралар бўлиши кутилмоқда. Уларда 150дан ортиқ спикер – етакчи халқаро компаниялар, фондлар раҳбарлари, бир қатор мамлакатлардан таниқли иқтисодчилар ва экспертлар иштирок этиб, инвестициялар оламидаги тенденциялар, «яшил» энергетикани ривожлантириш истиқболлари, электрон тижорат ва халқаро даражадаги иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришга доир бошқа кўплаб долзарб масалалар муҳокама қилинади.

Форум ялпи мажлисида Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад Сулаймон Ал-Жассир жаноби олийлари, Қирғизистон Президент Администрацияси раҳбари – Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров, БМТ бош котиби ўринбосари Олга Алгаерова, Бирлашган Араб амирликлари энергетика ва инфраструктура вазири   Суҳайл Муҳаммад Ал Мазруи, Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Над сингари ҳамкор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳамда бошқа расмий шахслар иштирок этади.  

Биринчи TXIF 2022 йилда бўлиб ўтган ва у эришилган келишувлар нуқтаи назаридан салмоқли аҳамият касб этган. Форумда умумий миқдори 7,8 млрд долларга тенг қатъий шартнома ва инвестициявий келишувлар пакети имзоланган. Шунингдек, томонлар 3,5 млрд долларлик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришган.

Бу йилги инвестиция форумида мазкур кўрсаткичларни янгилаш ва яхшилашга барча асослар бор. TXIF-2023да АҚШ, ЕИ, Буюк Британия, МДҲ, Туркия, Хитой, Жануби-Шарқий Осиё, Ҳиндистон, Миср, Яқин Шарқ давлатларидан 2500 нафардан ортиқ меҳмон қатнашади. Қиёслаш учун, ўтган йили 1,5 нафардан ортиқ одам иштирок этиш учун ариза топширган.

Форумнинг ўтказилиш жараёнини 200та ОАВ вакили ёритиб боради, шундан 100таси хорижий ОАВ вакилларидир. 

TXIF-2023дa  G2G, G2B вa B2B форматларидаги икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтади, уларнинг доирасида устувор лойиҳалар ва истиқболда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Форум дастури ва спикерлар билан расмий сайтда танишиш мумкин: https://iift.uz/

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться