Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
3 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 14,8 млрд АҚШ долларига етган
2023-04-25 | Иқтисодиёт
2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 14,8 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 млрд АҚШ долларига ёки 11,9 % га ошган.
3 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида экспорт 5,7 млрд АҚШ доллари ва импорт 9,1 млрд. АҚШ долларини ташкил этган.
Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-март ойларида жаҳоннинг 167 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси январда 5 млрд АҚШ долларини, февралда қарийб 4 млрд АҚШ долларини ташкил этган эди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги