Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси Huawei компаниясининг бош қароргоҳига ташриф буюрди

2023-04-20 | Технологиялар

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси вазир Шерзод Шерматов бошчилигидаги вазирликнинг қуйи ташкилотлари ва маҳаллий алоқа операторлари вакилларидан иборат делегация Huawei компаниясининг Шенчжен шаҳридаги бош қароргоҳига ташриф буюрди. Ташриф доирасида компаниянинг кўргазма заллари бўйлаб танишув ўтказилди.

Ташриф давомида компания АКТ технологиялари, жумладан, 5G ва 5,5G, Сунъий интеллект, булутли ҳисоблаш, энергия тежамкор технологияларга асосланган иқтисодиётнинг турли тармоқлари учун рақамли ечимлар соҳасидаги инновациялар ва тенденцияларни тақдим этди. Хитойда муваффақиятли амалга оширилаётган рақамли лойиҳалар, жумладан, таълим муассасалари ва уларнинг кампуслари, ижтимоий ва транспорт объектлари, алоҳида туман ва шаҳарларни рақамлаштириш лойиҳалари асосида тажриба алмашилди.

Ташриф чоғида компаниянинг АКТ соҳасида эришган ютуқлари, дастурчилар ва уларнинг имкониятларини кенгайтирувчи янги инновацион ечимлар, янги рақамли ва туристик экотизимлар билан ҳам танишилди.

5G тармоғининг имкониятлари ва уни янги йўналишларда қўллаш тажрибаси ўрганилди.

Huawei компаниясининг 5G тармоғини хориждаги бир қатор йўналишларда қўллашнинг илғор тажрибаси намойиш этилди. Шунингдек, ташриф давомида компания томонидан кейинги авлод – 5,5G тармоғини ишга тушириш бўйича режалари билан танишилди.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться