Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Хитой университети ва илмий-тадқиқот институти ташкил этилади

2023-04-05 | Таълим

Учрашув доирасида Президент ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази ва Синьцзян экология ва география институти ҳамкорлигида 2023–2025 йилларда амалга ошириладиган қиймати 500 минг АҚШ доллари бўлган «Орол денгизи ҳавзасининг экологик тикланишида фотоэлектр қуёш энергиясини фойдаланиш тажрибасини қўллаш ва намойиш этиш» инновацион лойиҳасини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Лойиҳа доирасида қуёш панеллари остида галофит, чўл ва шўрга чидамли ўсимликларни ўстириш, қуёш панеллари орқали олинган электр энергиядан, жумладан, шўрланган сувларни тозаловчи махсус технологияларни қўллашда фойдаланилиши назарда тутилган. Шу йўсинда чўлланган ҳудудда ҳосил бўладиган яшил қопламалар қум бўронларининг ҳосил бўлишини олдини олишга хизмат қилади.

Иброҳим Абдураҳмонов мазкур лойиҳа ҳамда Синьцзян экология ва география институтининг Ўзбекистон илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлиги доирасидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Суҳбат давомида, шунингдек коронавирус пандемиясидан кейинги даврда мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама илмий-техникавий ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича ҳам фикр алмашилди.

Шу билан бирга, Сирдарё вилоятида экология, қишлоқ хўжалиги, сув муаммолари, ирригация йўналишлари бўйича Ўзбекистон-Хитой қўшма олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларини ташкил этиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.

Учрашув якунида Хитой томони вазир И.Абдураҳмоновни жорий йил август ойида Урумчи шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро форумда иштирок этиш учун таклиф этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться