Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Адлия вазирлиги жамоатчиликка ҳисобот берди

2023-03-29 | Жамият

Очиқлик ва шаффофлик давр талаби экан, ҳар бир давлат органи ҳамда ташкилоти кенг жамоатчилик олдида ҳисобот бериши лозим. Адлия вазирлиги халқ олдидаги масъулият ва ҳисободкорлик туйғусини тўлиқ англаган ҳолда бу йил ҳам ўзининг бир йиллик фаолияти ҳақидаги ҳисоботини жамоатчилик ва ОАВ эътиборига ҳавола этди.

Вазирлик томонидан мана тўртинчи йилдирки, журналистлар, блогерлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида тизимдаги мавжуд муаммолар очиқ муҳокама қилинадиган учрашув ўтказиб келинмоқда. 2023 йил ҳам бундан мустасно эмас. 

Жорий йилнинг 28 март куни вазирлик раҳбарияти иштирокида «Адлия вазирлиги жамоатчилик олдида ҳисобот берди» номли медиа ивентда нафақат вазирлик фаолияти таҳлил қилинди, балки жамиятда ҳуқуқий соҳадаги асосий тенденциялар ҳам кўриб чиқилди.

Тадбир вазирлик томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар, келгуси режалар, йўлга қўйилиши кутилаётган янги лойиҳалар тўғрисида ОАВ ва жамоатчиликни хабардор қилиш, медиа ҳамжамият билан яқин мулоқот ўрнатиш мақсадида ташкил этилди. Унда «Адлия ҳисобот беради: 2022 йил сарҳисоб ва режалар» китоблари ва бошқа ҳуқуқий мавзудаги китоблар тақдимот қилинди. 

Ҳисобот тадбирида адлия вазири Акбар Тошқулов вазирлик фаолияти бўйича 2022 йилда амалга оширилган ишлар, норма ижодкорлиги соҳасидаги муаммолар ва келгусидаги режалар ҳақида маълумот берди.

Маълумки, 2022 йилда Адлия вазирлигида ягона бошқарувни жорий қилиш учун давлат раҳбарининг тегишли Фармонга мувофиқ, Давлат хизматлари агентлиги ва Интеллектуал мулк агентлиги бевосита Адлия вазирлигига, уларнинг ҳудудий тузилмалари эса ҳудудий адлия органларига қўшилди. Натижада оптимал бошқарув механизмига эришилди.

Вазирлик 2022 йил давомида бир қатор ютуқларга эришди ва эътирофга сазовор бўлди. Хусусан:

•Адлия вазирлиги ташаббуси билан 56 та қонун, 54 та Президент ҳужжатлари, 66 та Ҳукумат ҳужжатлари, 37 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилди;

•Келиб тушган жами 142,7 мингта мурожаатларнинг 123,1 мингтаси, яъни 86,2 фоизи қонуний ҳал этилди;

•2022 йилда 11,7 млн дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди. Бу 2021 йилга нисбатан 2,3 млнга кўп;

•Давлат хизматларини электрон шаклда кўрсатиш 21 фоиздан ошди. 25 та янги давлат хизматлари жорий этилди;

 •I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари учун 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилиши йўлга қўйилди;

•Мобил-ID тизими жорий этилди, 488 087 нафар фуқароларга ушбу тизим орқали хизматлар кўрсатилди.

Интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш соҳасида ҳам қатор янгиликлар жорий этилди:

•Муаллифлик ҳуқуқи объектларини сақлашга мўлжалланган «Муаллифлик объектлари ягона базаси» ахборот тизими ишлаб чиқилди;

•«Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар соҳасида қонунбузилишлар реестри» давлат ахборот тизими ишлаб чиқилди;

•Айрим интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказишда давлат томонидан молиявий ёрдам берилиши тартиби жорий қилинди;

•Интеллектуал мулк объектларини электрон шаклда рўйхатга олиш ва QR-кодли муҳофаза ҳужжатларини бериш имконияти яратилди.

Матбуот анжуманида таъкидланганидек, 2022 йил маъмурий ислоҳотлар билан якунланди. Улар натижасида Адлия вазирлигида кўп ўзгаришлар рўй берди ва улар давом этмоқда. Хусусан, вазирлик ҳузурида Персоналлаштириш агентлиги ташкил этилди. «Ўзархив» агентлиги Адлия вазирлиги ҳузурига ўтказилди. Юридик хизмат кўрсатиш марказлари, туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари ҳамда ФҲДЁ органлари туман (шаҳар) адлия бўлимлари бўйсунувига ўтказилиб яхлит бошқарув тизими яратилди.

Тадбир давомида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга бевосита жавоб олиш имкониятига эга бўлди. Шунингдек, тадбир иштирокчиларига вазирлик бўйлаб медиа тур ташкил этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться